Фигу Роналду ва Роналдони таққослади
Nov. 3, 2018, 1:42 a.m. 14346

"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Луиш Фигу "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва қироллик клубининг собиқ ҳужумчиси бразилиялик Роналдони таққослади. 

"Роналду бош билан кўп голлар уради, бироқ улар иккиси ҳам ажойиб футбочлилар. Роналду ўйнашни давом эттирмоқда, мен рақиб дарвозаси олдида Роналдони биринчи рақам деб биламан. Шундай бўлса-да, уларнинг иккиси ҳам голларни кафолатлайди. Асосийси – уларга вазиятларни яратиб бериш, қолганини уларнинг ўзи ҳал қилишади", – деди Фигу. 

Эслатиб ўтамиз, Фигу Роналдо билан "Реал"да бирга тўп сурган, Роналду билан эса Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.