«Реал»нинг собиқ мураббийи «Спартак»дан истеъфога чиқарилган Карреранинг ўрнини эгаллаши мумкин
Nov. 2, 2018, 8:41 a.m. 3048

«Ноттинҳем Форест» бош мураббийи Аитор Каранка Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг Calciomercato нашрига таяниб, «Чемпионат.com» хабар берган.

Манбага кўра, 45 ёшли мутахассисга Россия жамоасидан ташқари Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Каранка футболчи сифатида «Атлетик» ва «Реал»да ўйнаган. У Жозе Моуриньо вақтида мадридликлар мураббийлар штабида ассистент бўлиб ишлаган. Португалиялик клубадн кетгач, Аитор «Мидлсбро»ни қабул қилиб олган ва 4 мавсум давомида бошқариб, жамоани Премьер-лигага олиб чиққан. 2018 йилнинг 8 январида у «Ноттингем Форрес» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Клуб Чемпионшипнинг ушбу мавсумида 15 турдан кейин жадвалнинг 7-ўрнини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни «Спартак» директорлар кенгаши қониқарсиз натижалар сабаб Массимо Карреррани бош мураббий лавозимидан озод этган эди. Ҳозирда италиялик мутахассиснинг мураббийлар штаби аъзоси бўлиб келган Рауль Рианчо жамоани вақтинчалик бошқариб турибди.