«Манчестер Сити» 19 ёшли ҳужумчисининг дубли эвазига Лига кубоги чорак финалига йўл олди
Nov. 2, 2018, 8:05 a.m. 4165

Англия Лига кубоги чорак финалининг яна бир иштирокчиси маълум бўлди: мусобақанинг амалдаги ғолиби зафарли юришини давом эттирди.

«Иттиҳод Стэдиум»да «Фулҳэм»ни қабул қилган «Манчестер Сити» Иброҳим Диаснинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Қайд этиш керак, ҳар икки бўлим ўрталарида биттадан гол урган 19 ёшли испаниялик ҳужумчи жамоанинг жорий мавсумдаги АПЛ ёки ЕЧЛ ўйинларида ҳали майдонга тушганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин ҳам Лига кубогининг 4 ўйини бўлиб ўтган, уларда «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари кейинги босқичга йўл олишган эди. Шундан сўнг кубок чорак финалига ҳам қуръа ташланди. Унга кўра, эндиликда «шаҳарликлар» «Лестер Сити» - «Саутҳемптон» учрашуви (мезбонлар хўжайини вафоти сабаб номаълум муддатга қолдирилган) ғолиби билан сафарда баҳс олиб боради. 

Англия Лига кубоги, 1/8 финал
1 ноябрь
Манчестер Сити – Фулҳэм 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар
: 1:0 – 18 Браим Диас, 2:0 – 65 Браим Диас.
Манчестер Сити: Мурич, Данило, Стоунз, Компани, Делф, де Брюйне (Гомес, 86), Зинченко, Иброҳим Диас (Маҳрез, 78), Фоден, Сане, Габриэл Жезус.

Чорак финал, 18-19 декабрь
«Арсенал» - «Тоттенҳэм»
«Лестер Сити» / «Саутҳэмптон» - «Манчестер Сити»
«Мидлсбро» - «Бёртон Альбион»
«Челси» - «Борнмут»