Хитой мадҳияси янграганда бошини қашиган футболчи жазоланди
Nov. 2, 2018, 10:25 a.m. 6198

Хитой футбол федерацияси «Шаньдун Лунэн» клуби футболчиси Диего Тарделлини 1 ўйинга дисквалификация қилди.

33 ёшли футболчи «номуносиб аҳлоқи» учун жазоланган: Тарделли Хитой чемпионатидан ўрин олган «Шанхай Теллэйс»га (2:4) қарши ўйиндан олдин янграган мамлакат мадҳияси пайтида бошини қашлаган. 

Жорий мавсумда Тарделли 24та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.