Санчо ҳар 46 дақиқада бир голда қатнашмоқда. Унга гранд клубдан қизиқиш бор
Nov. 1, 2018, 12:47 p.m. 3639

«ПСЖ» Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчога қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, француз клуби ушбу 18 ёшли вингерни жиддий кузатмоқда.

«Боруссия» яқинда Санчо билан 2022 йилгача амал қилувчи янги шартнома тузган, унинг маоши 3 баробар кўтарилиб, йилига 3 миллион еврога етганди.

Клубдаги 13 ўйинида Санчо «гол+пас» тизимида 13 очко ишлаган (5 гол + 8 голли узатма). Бу эса у ҳар 46 дақиқада бир гол урилишида қатнашганини англатади.