«Роналду телбаларча қаттиқ меҳнат қилмоқда»
Nov. 1, 2018, 9:05 a.m. 13382

«Ювентус» яримҳимоячиси Блез Матюиди жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду уни ижобий маънода ҳайратга солаётганини айтиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан кейин ва унинг эртасига Криштианудан ташқари ҳаммамиз мутлақо ҳолдан тойган эдик. «Ювентус»га келганидан буён телбаларча қаттиқ меҳнат қиляпти. У ҳаммамиздан кўпроқ ишлаяпти. Менга шундай қилмаса бўлмаслигини айтган эди.

Мана нима учун 33 ёшида ҳам у барчамиз учун намуна бўлиб, бизга қўшимча рағбат бағишлаяпти. Унинг таъсири фақат ҳафта давомидаги меҳнати билангина чекланиб қолмаган. У 90 дақиқа давомида ҳам жуда муҳим ролни бажаради. Жамоа ўйинини яхшилаш учун бошқалар қила олмайдиган ишлар унинг қўлидан келади.

Унинг ёнида ҳамма ўзини кучлироқ сезади. Бу борада у – лидер», - деб айтиб ўтган Матюидининг сўзларини келтириб ўтди RMC Sport.