«Арсенал», «МЮ» ва «ПСЖ» Санчо учун рақобат қилмоқда
Nov. 1, 2018, 3:52 p.m. 2279

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо ўз ёрқин ўйинлари билан Европа грандлари эътиборини тортмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, 18 ёшли футболчи учун асосий даъвогар «Пари Сен-Жермен» клубидир. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари ҳам бу ёш футболчини Англия Премьер-лигасига қайтаришни истамоқда.

Санчо «Манчестер Сити» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилда клуб унга илк профессионал шартномани таклиф қилганди, аммо у таклифни рад этди ва «Боруссия»га йўл олди. «Шаҳарликлар» унинг трансферидан 8 млн фунт (9 млн евро) ишлаб олишди. Санчога топ-клублардан қизиқиш мавжуд бўлиб турган пайтда «Манчестер Сити» бош мурваббийи Хосеп Гвардиола уни жамоага қайтариш тўғрисида ўйламаяпти.

Жорий мавсумда Бундеслиганинг 9 ўйинида қатнашган Санчо 4 гол урган ва 6 голга узатма берган.