Платини VAR тизимига қарши эканини баён қилди
Oct. 31, 2018, 11:42 p.m. 2153

УЕФА собиқ президенти Мишель Платини ҳакамнинг видео-ёрдамчиси тизимига (VAR) қарши эканини баён қилди.

«ЖЧ-2018 финалида Франция терма жамоасининг дастлабки иккита голи қоидабузарлик билан урилди. VAR баъзи муаммолларни ҳал қилади, аммо янгиларини вужудга келтиради. Мен бу тизимга, бу фалсафага қаршиман. Футбол — инсонлар ўйнайдиган спорт, унда инсонлар ҳакамлик қилади.

Агар ҳакамлар савияси юқори бўлса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳеч нарса эътибордан четда қолмайди. Фақат ҳакамлар сонини ошириш керак, камераларни эса 6-7та бой мамлакат ўрната олади холос.

Мен бу баёнот билан обрўмни оширмоқчи эмасман, аммо бу технологияларга сарфланаётган пулларни болалар футболига берганимиз маъқул», — деб Платини сўзларини келтирмоқда RMC Sport.