Гвардиола қадрламаган футболчи «Боруссия»да 13 ўйинда 13 голда қатнашди
Oct. 31, 2018, 10:08 p.m. 7638

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо билан яна янги шартнома тузмоқчи.

18 ёшли вингер билан шартнома 2022 йилгача узайтирилади.

Bild нашри маълумотига кўра, Санчонинг янги шартнома бўйича маоши 3 баробар ўсади: бир миллион евродан уч миллион еврога.

Клубдаги 13 ўйинида Санчо «гол+пас» тизимида 13 очко ишлаган (5 гол + 8 голли узатма). Бу эса у ҳар 46 дақиқада бир гол урилишида қатнашганини англатади.

Қайд этиш керакки, Санчо 15 ёшида «Манчестер Сити» томонидан сотиб олинганди. У 17 ёшида, «Манчестер Сити»нинг асосий таркидан жой ололмагач, 2017 йилнинг ёзида «Боруссия»га ижарага берилди. Кейинроқ немис клубига 8 миллион еврога трансфер қилинди.