Алькантара жароҳат олган
Oct. 31, 2018, 5:53 p.m. 1207

«Бавария» яримҳимоячиси Тьяго Алькантара Германия кубоги доирасидаги «Редингҳаузен» билан ўйинда (1:2) жароҳат олган.

Клуб расмий сайти 27 ёшли футболчининг тўпиғини шикастлаб олгани ҳақида маълум қилиб, унинг тикланиши учун қанча вақт керак бўлиши масаласини очиқ қолдирган.

Маълумот учун, Алькантара жорий мавсумда мюнхенликларнинг 9 ўйинида майдонга тушиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлган.

«Бавария» ноябрь ойида 5 та учрашув ўтказади. Жамоани Бундеслигада «Фрайбург» (3 ноябрь), «Боруссия Д» (10 ноябрь) ва «Фортуна» (24 ноябрь) билан баҳслар кутиб турган бўлса, ЕЧЛда АЕК (7 ноябрь) ва «Бенфика»га (27 ноябрь) қарши «Альянц Арена»да бўладиган ўйинлар олдинда турибди.