Роналду яна бир собиқ жамоадошини «Ювентус»да кўришни истамоқда
Oct. 30, 2018, 9:37 p.m. 18614

«Бавария» яримҳимоячиси Хамес Родригес «Ювентус»га ўтиши кутилмоқда. Bild нашрининг хабарига кўра, 27 ёшли колумбиялик футболчи январь ойида Мюнхен клубини тарк этиши мумкин.

Хабар қилинишича, «Ювентус» ҳужумчиси «Реал»даги собиқ жамоадоши билан яна бирга тўп суришни истамоқда. Икки футболчи ҳам бир агент - Жорже Мендеш хизматидан фойдаланади.

Хамес айни вақтда «Бавария»да ижара асосида тўп сурмоқда. У жорий мавсумда 10 учрашувда майдонга тушган ва 4 гол уриб, бир голга узатма берган.

Бундан олдинроқ «Реал» ҳимоячиси Марсело Туринга келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.