"Реал" Лопетегини истеъфога чиқарди
Oct. 30, 2018, 1:37 a.m. 8777

"Реал Мадрид" жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

Директорлар кенгашининг бу қарорга келишига жамоанинг сўнгги вақтлардаги қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. Бугунгача "Кастилья" шуғуллантирган Сантьяго Солари асосий жамоада бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Аргентиналик мутахассис 30 октябрдан ўз вазифасига киришади. 

"Реал" 28 октябрь куни Ла Лига доирасида "Барселона"га қарши ўйнаб, 5:1 ҳисобида мағлубиятга учради.