Нурмагомедов қайси футболчига мухлислик қилишини айтди
Oct. 30, 2018, 9:24 a.m. 28439

UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга мухлислик қилишини айтди.

«У билан ҳеч қачон кўришмаганмиз, аммо уни кузатиб бораман. У – буюк ўйинчи. Уни эҳтиётлашимиз ва кўпроқ муваффақиятларга эришишига ёрдам беришимиз керак», - деган Нурмагомедовнинг сўзларини келтириб ўтди «Ал-Иттиҳод» нашри.

Маълум бўлишича, шу кунларда Хабиб илк маротаба БАА пойтахти Абу Даби шаҳрига борган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Нурмагомедов ва Салоҳ жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатига киритилган эди.