Лопетегига захира излаб. «Реал» ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси мадридликларга рад жавобини берди
Oct. 30, 2018, 9:59 p.m. 11314

Микаэль Лаудруп «Реал» бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди. Бу ҳақда AS хабар берди. 

Манба берган маълумотга кўра, мадридликлар Антонио Конте билан келиша олмаганидан сўнг, даниялик мутахассисга таклиф билан чиққан. Лаудруп «Реа»даги аҳвол ҳалокатли эканини айтиб, таклифни қабул қилмаган. 

Қайд этиш керакки, Лаудруп футболчилигида «Барселона» ва «Реал» сафида тўп сурган.

29 октябрь куни «Реал» раҳбарияти Хулен Лопетегини қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарди. Жамоани айни вақтда вақтинчаликка Сантьяго Солари бошқариб турибди. 10 турдан кейин «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.