АПЛ клуби Россия чемпионати тўпурари учун 5 млн евро таклиф қилди
Oct. 30, 2018, 5:50 p.m. 3646

ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов билан Англия Премьер-Лигаси клубларидан бири қизиқмоқда.

Бу ҳақда Стратегик консалтинг ва трансфер қарорлари агентлиги раҳбари Алексей Зинин хабар берди.

«Менга лондонлик агент қўнғироқ қилиб, Чалов тўғрисида маълумот сўради. Клуб номини ошкор қилмайман. Айтишим мумкинки, бу АПЛ ўртамиёналаридан бири. Улар 5 миллион евро беришга тайёр. Аммо бу қиймат қониқтирмайди, ЦСКА билан музокара бошлашга ҳам маъно йўқ, дедим. Шарқий Европада шунақа, ёш иқтидорлар 4-5 миллион евро туради. Аммо биз Россиямиз. Инглизлар футболчини кузатишда давом қилмоқчи. Балки бу масалага қишда яхшироқ таклиф билан қайтишлари мумкин», – деди Зинин.

Айни пайтда Чалов Россия Премьер-Лигасида 12та ўйинда 8та гол уриб, тўпурарлик қилмоқда.