Роналду сирни очди: «Реал»ни Перес туфайли тарк этдим»
Oct. 29, 2018, 8:21 p.m. 31639

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду нега «Реал»ни тарк этганини гапириб берди.

«Реал»да кўп яхши ишларни қилганман. Клубда 9 йил ўйнадим, бу ҳиссиётларни ҳар доим хотирамда сақлайман. Аммо «Реал» президенти Перес менга пул топиш воситаси сифатида қарай бошлади. Буни аниқ биламан. Унинг менга айтган сўзлари ҳеч қачон қалбидан чиқмаган. Переснинг менга муносабати ўзгарди, буни сездим. Аввал умуман бошқача эди. 

Флорентино мени алмаштириб бўлмас футболчи эканимга шубҳа билдира бошлади. Айнан шу нарса «Реал»ни тарк этишимга сабаб бўлган. Илк миш-мишлар пайдо бўлганида, Перес мени ушлаб қолишга ҳаракат қилмади.

Агар фақат пул ҳақида ўйлаганимда, Хитойга кетиб, «Ювентус» ёки «Реал»дагидан 5 баробар кўп пул ишлаб топишим мумкин эди. Италияда Мадриддагидан кам пул топмаяпман. Фарқи шундаки, «Ювентус» мени ўз сафида кўришни жуда истади. Мен буни ҳис қилдим. 

Зиданнинг кетиши менинг кетишимга сабаб бўлмаган. Мен Перес туфайли кетганман», - деб Роналду сўзларини келтирмоқда France Football.