Одил Аҳмедов Рафаэль Бенитес қўл остида тўп тепиши мумкин
Oct. 29, 2018, 10:07 p.m. 17542

«Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэль Бенитес фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. 

Diario AS хабарига кўра, 58 ёшли испаниялик мутахассис «Шанхай СИПГ» клубидан таклиф олган. Хитойликлар Бенитесга йилига 11 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Айни пайтда «Шанхай СИПГ» клубини португалиялик мутахассис Витор Перейра бошқармоқда. У мавсум охирида жамоани тарк этишга қарор қилган. 

Рафаэль Бенитеснинг «Ньюкасл»даги ишлари юришмаяпти. Жамоа бирор марта ғалаба қозонмасдан, АПЛ жадвалида сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, «Шанхай СИПГ» клуби шарафини ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам ҳимоя қилади.