Узбек O'zbek
Лига 1. «ПСЖ»нинг гегемонлиги давом этади, Мбаппе 7-ўйинида 10-голини урди
Душанба, 29 Октябр
3971

Франция биринчи дивизионида 11-турга якун ясалди. Якшанба оқшомида тур доирасида учта учрашув бўлиб ўтди.

Мутлақ фаворит «ПСЖ» бу турда ҳам ғалабали юришини давом эттирди. Жамоа бу сафар «Марсель» майдонидан 3 очко билан қайтди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Анхель Ди Мариянинг тўп узатишидан кейин Килиан Мбаппе чемпионатнинг бу мавсумидаги 7-ўйинида 10-голини киритиб, мусобақа тўпурарлари рўйхатидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ўйиннинг 90-дақиқасида Неймардан пас қабул қилиб олган Юлиан Дракслер ҳам ўз номини таблога ёздириб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди – 2:0.

Натижада Париж гранди ғалабали сериясини давом эттирмоқда. Жамоа мавсум бошидан буён 11 ўйиннинг барчасида сафар қучди, 39 та гол уриб, ўз дарвозасидан 6 марта тўп олиб чиқди.

Франция чемпионати
11-тур, 28 октябрь
Ренн – Реймс 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 16 Уден, 0:2 – 53, автогол Андре.
 
Бордо – Ницца 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 54 Сипрьен.
 
Марсель – ПСЖ 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 65 Мбаппе, 0:2 – 90 Дракслер.
Марсель – Манданда, Сарр, Рами, Камара, Амави, Сансон (Радонич, 73), Стротман, Луис Густаво, Товен (Жермен, 72), Пайет, Окампос (Митроглу, 85).
ПСЖ – Ареоля, Керер, Маркиньос, Нсоки, Менье, Верратти, Дракслер, Бернат, Ди Мария (Рабьо, 79), Неймар, Шупо-Мотинг (Мбаппе, 62).
Огоҳлантиришлар: Керер (43), Ди Мария (52), Окампос (81), Стротман (86), Амави (90), Луис Густаво (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз