«Барселона» қишда қиммат яримҳимоячисини сотиб юбормоқчи
Oct. 29, 2018, 9:34 p.m. 12578

«Барселона» яримҳимоячи Усмон Дембеле билан хайрлашиши мумкин.

RAC1 хабарига кўра, клуб раҳбарияти қишда футболчини сотиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Дембеленинг ўйини каталонияликларга ёқмаяпти. Бундан ташқари, унинг интизомсиз экани ойдинлашиб бормоқда. Дембеле машғулотларга ва ўйинларга кўп марта кечикиб келган. Хусусан, Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Интер»га қарши баҳсга ҳам кеч қолган. 

21 ёшли Дембеле 2017 йил ёзида «Боруссия» Д клубидан 115 миллион еврога харид қилинган эди.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 12та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.