Халкнинг дубли Хитой чемпионатида “Шангҳай СИПГ” клубига ғалаба келтирди
Oct. 28, 2018, 11:52 p.m. 2098

Хитой миллий чемпионатининг 27-тур ўйнида “Шангҳай СИПГ” ўз майдонида “Шандонг Луненг” клубини қабул қилди. Ўйин “Шангҳай стэдиум”да бўлиб ўтди ва майдон эгаларининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ғолиб жамоа таркибида У Лэй ва бразилиялик ҳужумчи Халк дубл қилишди. “Зенит”нинг собиқ футболчиси ҳар икки голни пенальтидан урди. “Шандонг Луненг” таркибида Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Грациано Пелле дублга эришди.

“Шангҳай СИПГ” 62 очко билан 27 турдан сўнг Хитой чемпионатининг турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда, “Шандонг Луненг” 51 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда. Бугунги муваффақиятсизликдан сўнг “Шандонг Луненг” чемпион бўлиш учун назарий имкониятларни ҳам йўққа чиқарди.