Туркманистон клуби ОФК Кубоги финалида ютқазди
Oct. 27, 2018, 11:26 p.m. 2526

Бугун, 27 октябрь куни ОФК Кубогининг финал баҳси ўтказилди.

Унда Ироқнинг «Ал-Қувватул Жавия» ва Туркманистоннинг «Олтин аср» клублари беллашди. Ўйин ироқликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Натижада, «Ал-Қувватул Жавия» ўз тарихида учинчи марта мусобақа ғолиби бўлди. Бундан олдин жамоа 2016 ва 2017 йилларда кубокни қўлга киритган эди. «Олтин аср» эса Туркманистон футболи тарихида илк маротаба финалда ўйнади.

ОФК Кубоги, финал
27 октябрь, Басра (Ироқ)
Ал-Қувватул Жавия (Ироқ) - Олтин аср (Туркманистон) 2:0
Голлар:
Аҳмад (22), Байиш (57)