«Tribuna.uz» журналистларни ишга таклиф этади
Oct. 27, 2018, 2:34 p.m. 2840

«Tribuna.uz» сайти фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида футбол янгиликларини ёритишда сифатли контент ярата олувчи журналистларни ишга таклиф этади.

Номзодлар футбол ҳақида етарлича билим ва офис дастурлари билан ишлаш кўникмасига эга, 22-40 ёш оралиғида ва камида битта хорижий тилни эгаллаган бўлиши лозим. ОАВ соҳасидаги иш тажрибаси ва олий маълумотга эга мутахассисларга устунлик берилади.

Ходимларга қўйиладиган талаблар:
- саводхонлик даражаси юқори, имло ва стилистикасида чуқур билимга эга бўлиш;
- футболга оид тезкор хабарлар тайёрлаш;
- ўйинлар ва тадбирларда мухбир сифатида иштирок этиш;
- масъулиятли ва ишига нисбатан интизомли бўлиш.

«Tribuna.uz» қуйидагиларни таклиф этади:
- 2,5 млн сўм ва ундан юқори ойлик иш ҳақи;
- олти кунлик меҳнат ҳафтаси ва ўзига қулай иш вақтини танлаш имкони;
- шаҳар марказидаги замонавий офисда аҳил ва иноқ жамоа даврасида ишлаш;
- бепул тушлик (кечки смена учун кечки овқат);
- расмий меҳнат шартномаси;
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Номзодлардан ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда ёзилган маълумотларни қуйидаги Telegram эккаунти орқали юбориш сўралади.