Узбек O'zbek
«Барселона» 300 миллион евролик тижорий таклифга рози бўлмади
Шанба, 27 Октябр
5391

«Барселона» «Камп Ноу» стадиони номига эгалик ҳуқуқини сотиш борасидаги таклифга рад жавобини берди, деб ёзади El Pais.

Нашр хабарига кўра, Испаниянинг фильм ва кўрсатувлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Mediapro компанияси стадион номига эгалик қилиш ваколатини қўлга киритиш учун 300 миллион евро тўлашга тайёр бўлган, аммо иш расмий таклифга қадар етиб бормаган.

Каталония клуби вакили Хосеп Вивес музокаралар бекор қилинганини тасдиқлаган, аммо бунга нима сабаб бўлганига аниқлик киритмаган. Унинг маълум қилишича, Mediapro таклиф этилган суммани 20 йил давомида бўлиб-бўлиб тўламоқчи экани «Барса» раҳбариятини қониқтирмаган. Шу боисдан иш расмий ҳужжатлар тайёрлашга қадар етиб бормаган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, «кўк-анорранглилар» президенти Хосеп Мария Бартомеу Mediapro асосчиларидан бири Жауме Роуресдан клубнинг собиқ президенти Сандро Росселни тижорий фирибгарликда айблаб судга киритилган даъвони қайтариб олишни сўраган, аммо бизнесмен бунга кўнмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз