Моуриньо «Ювентус» ва «Реал» даражасига чиқиш учун нима қилиш кераклигини айтди
Oct. 24, 2018, 8:36 p.m. 6340

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европанинг етакчи жамоалари даражасига кўтарилиш учун клуб янги футболчиларни харид қилиши лозимлигини айтди.

«Ювентус», «Барселона», «Реал» ва «Манчестер Сити» даражасига чиқиш учун кучли футболчиларни харид қилиш лозим. Юқори савияга кўтарилиш учун клуб шу ишларни амалга ошириши шарт. Бироқ, бу осон иш эмас, чунки кўплаб яхши футболчилар ушбу жамоаларга тегишли. Шу туфайли, қўлимизда бори билан ишлашга мажбурмиз, улар билан юқорилашга ҳаракат қиламиз», – деди Моуриньо.