ФИФА жума куни янги мусобақани муҳокама қилади
Oct. 24, 2018, 11:39 a.m. 3665

ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 24тага ошириб, мутлақо янги форматдаги турнирни ўтказишни истамоқда.

The Guardian хабарига кўра, Инфантино мусобақага АПЛ ва Европанинг бошқа чемпионатлари клубларини таклиф қилмоқчи. Бироқ, УЕФА Чемпионлар Лигасининг янги рақобатчиси пайдо бўлишидан чўчиб, бу ғояга қаршилик қилмоқда.

Инфантино томонидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги формати бўйича киритилган таклиф жума куни ўтказиладиган ФИФА кенгашида муҳокама қилинади.

Шу йилнинг май ойида япониялик миллиардер Масаеси Сон ФИФА томонидан ташкил қилинадиган янги мусобақаларга 25 миллиард доллар сармоя киритишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, бу ғоя УЕФА, лигалар, клублар ва футболчиларга ёқмади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2018 йил декабрь ойида БААда ўтказилади.