Вальверде: «Мессини қандай алмаштириш бўйича кўплаб вариантларим бор»
Oct. 23, 2018, 10:25 p.m. 5599

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Интер»га қарши ўйиндан олдин, жароҳатланган ҳужумчи Лионель Мессини қандай алмаштирмоқчи эканини айтди.

«Биз қаторасига муҳим ғалабаларни қўлга киритган кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Олдинда бизни янада муҳим ўйинлар кутмоқда. Бироз вақт Месси биз билан бирга бўлмайди, бу қайғули. Бундай зўр ўйинчини йўқотсанг, унинг ўрнини босиш мажбурияти бир футболчига юклатилмаслиги лозим. Мессининг йўқлигини бутун жамоа бўлиб билдирмасликка ҳаракат қилишимиз керак.

Уни алмаштириш бўйича кўплаб вариантларим бор. Унинг ўрнида тўп тепишга қодир футболчиларимиз кўп. Бундан ташқари, схемани ҳам ўзгартиришимиз мумкин. Албатта ҳамма буни аниқлашга уриниб кўради, шу жумладан рақиб мураббийи ҳам. Шу туфайли, унга ёрдам бериб юборишни истамайман», — деб Вальверде сўзларини келтирмоқда УЕФА сайти.