Телевизион ҳуқуқларни сотишдан даромад олиш бўйича итальян клублари инглизлардан мутлақо ортда қолаётгани маълум бўлди
Oct. 23, 2018, 4:53 p.m. 2204

Итальян клубларининг ўтган мавсумда телевизион ҳуқуқлар савдосидан топган даромади ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақда футбол бизнеси янгиликларини ёритувчи Swiss Ramble блоги хабар берган.

Келтирилган маълумотларга кўра, А Серия етакчиси «Ювентус» телевизион ҳуқуқларни сотишдан қарийб 117 миллион евро даромад кўрган бўлиб, бу борада иккинчи ўринни олган «Милан» ва «Интер» клубларини 30 млн еврога ортда қолдирган.

Журналист Мартин Циглернинг расмий твиттерида келтиришича, «Ювентус»нинг юқорида келтирилган даромади миқдори ушбу йўналишдаги кирим бўйича АПЛ клублари рейтингида сўнгги ўринни эгаллаган «Ҳаддерсфилд»ники билан тенг бўлган.