Словакия терма жамоаси янги бош мураббий тайинланди
Oct. 23, 2018, 11:13 a.m. 651

Чехия терма жамоаси ва «Байер» клубининг собия яримҳимоячиси Павел Ҳапал Словакия термаси бош мураббийи этиб тайинланди. У Ян Козак ўрнига бу лавозимга келган.

Ҳапал билан ҳали битим имзоланганича йўқ, аммо шартнома Евро-2020 саралаши охирига қадар мўлжалланиши, жамоа мусобақа финалига чиққан тақдирда, муддат турнир якунига қадар узайтирилиши хабар қилинмоқда.

49 ёшли мутахассис бунга қадар Чехия ва Словакиянинг бир қатор клубларида, 2015 йилдан 2018 йил мартига қадар Словакия U-21 термасида ишлаган. Унинг сўнгги иш жойи Праганинг «Чехия» клуби эди. 

Словакия термаси Миллатлар лигасида «B» гуруҳнинг биринчи учлигида кураш олиб бормоқда. Украина ва Чехия билан биттадан баҳс ўтказиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраган словаклар ҳозирда сўнгги ўринни эгаллаб туришибди.