Роналду «Реал»дан кетишига уч кишини айбдор деб ҳисоблайди
Oct. 23, 2018, 2:59 p.m. 29948

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал»дан кетишида уч кишини айбдор санайди, деб ёзмоқда Football Espana.

Манбага кўра, португалиялик ҳужумчи Мадридни тарк этишига клуб президенти Флорентино Перес, янги бош мураббий Хулен Лопетеги ва жамоа сардори Серхио Рамос сабабчи бўлган, деб ҳисоблайди. Аниқроғи, Перес унга янги шартнома таклиф этмаган, мураббий ва сардор эса бу вазиятда жамоа етакчисини ушлаб қолишни сўраб раҳбариятга босим ўтказиш имкониятидан фойдаланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду шу йилнинг 10 июль куни туринликлар билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан эди. «Кекса синьора» унинг трансфери учун «Реал»га итальян футболида мисли кўрилмаган сумма – 100 миллион евро тўлаган эди.