«Реал» ўтган мавсум ЕЧЛдаги чемпионлиги ортидан қанча даромад кўргани маълум қилинди
Oct. 23, 2018, 5:05 p.m. 10035

Европа Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида бош совринни қўлга киритган «Реал» мусобақадаги иштироки орқали жами 87,2 миллион доллар даромад олган. Swiss Ramble блоги келтирган рақамлар шундан далолат бермоқда.

Манбага кўра, «қироллик клуби» мусобақада иштирок этгани учун 12,7 млн, гуруҳ босқичи ўйинлари учун 7 млн, плей-офф босқичининг ҳар бир учрашуви учун     6-7,5 млн ва финалдаги ғалабаси учун 15,5 млн евро олган. Мусобақа ўйинларининг телевизион ҳуқуқларини сотиш орқали 32 млн ишлаган клубнинг жами даромади юқорида келтирилган 87,2 миллион еврони ташкил этган.

ЕЧЛдаги даромадлар бўйича кейинги ўринларни финалчи «Рома» (81,6), яримфиналчилар «Ювентус» (78,5) ва «Ливерпуль» (78,2)  клублари эгаллашган.