«Реал» Моуриньони катта пул билан оғдирмоқчи
Oct. 23, 2018, 5:59 p.m. 6646

«Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

El Pais хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти португалиялик мутахассисга йилига 10-12 миллион евро ва 2021 йил ёзигача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр. 

Аввалроқ, Моуриньо «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш нияти йўқлигини айтган эди. Демак, «Реал» уни фақат истеъфога чиқарилса таклиф қила олади.

Моуриньо «Манчестер Юнайтед»да 2016 йилдан бери ишламоқда. Унинг шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.