ОЧЛ. Хави «Ас-Садд» билан финалга чиқолмади
Oct. 23, 2018, 9:59 p.m. 2430

Осиё Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг жавоб ўйинларидан бири ўтказилди.

Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» клубини қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Дастлабки баҳсда эронликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани туфайли, финал йўлланмаси уларга насиб қилди. «Ас-Садд» таркибида «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави тўлиқ ўйнади.

Финалнинг яна бир иштирокчиси эртага бўлиб ўтадиган Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Кашима Антлерс (Япония) ўйинидан сўнг аниқланади.

Финал баҳслари 3 ва 10 ноябрь кунлари ўтказилади.

ОЧЛ, 1/2финал, жавоб баҳслари
23 октябрь
Персеполис (Эрон) - Ас-Садд (Қатар) - 1:1
Голлар:
Неъматий (49) - Буниджаҳ (17)
Дастлабки ўйин: 1:0

24 октябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Кашима Антлерс (Япония)
Дастлабки баҳс:
2:3