Моуриньо «Реал»да ўзига ёрдамчи танлади
Oct. 23, 2018, 9:44 p.m. 13666

«Реал» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньони Хулен Лопетеги ўрнига тайинлашни режалаштирмоқда.

Клуб президенти Флорентино Перес навбатдаги ўйинда мағлубиятга учраса, испаниялик мутахассисни истеъфога чиқариб юборади.

Tribalfootball хабарига кўра, Моуриньо «Реал»га қайтиш ғоясини ижобий қабул қилган ва ўзига ёрдамчи қилиб, ўсмирлар (U14) жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсони олишни ўйламоқда.

Аввалроқ, Моуриньо «Реал»га қайтиш нияти йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.