Лопетеги Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин Зидан услубини қўллади
Oct. 23, 2018, 10:48 p.m. 7557

«Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Виктория»га қарши ўйиндан олдин, ҳамкасби Зинедин Зидан услубини қўллашга қарор қилди.

AS хабарига кўра, мутахассис душанбадан сешанбага ўтар кечаси футболчиларни уйига қўйиб юбормади ва клуб қароргоҳида олиб қолди.

Аввалроқ, Чемпионлар Лигаси ўйинларидан олдин, Зинедин Зидан айнан шундай услубни қўлларди. Лопетеги бош мураббий бўлгач, бундан воз кечганди. Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар эса 52 ёшли мутахассис фикрини ўзгартирди.

«Реал» - «Виктория Плзень» ўйини бугун соат 23:59да бошланади.