«Локомотив» Касильясни ошга таклиф қилди
Oct. 23, 2018, 11:28 p.m. 9490

Тошкентнинг «Локомотив» клуби матбуот хизмати «Порту» дарвозабони Икер Касильяс билан ҳазиллашди.

Аввалроқ, Касильяс твиттер саҳифасида Москванинг «Локомотив» клубига қарши ўйинга тайёргарлик кўраётганини ёзмоқчи бўлган, бироқ, адашиб, Тошкентнинг «Локомотив» клубини кўрсатган эди.

«Икер, Тошкентда сизни ош кутмоқда. У карам шўрвадан яхшироқ, жамоамиз ҳам кучлироқ. «Галатасарой» мухлисларидан сўрашингиз мумкин», — дейилади ўзбек клуби хабарида.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Локомотив Москва» - «Порту» ўйини 24 октябрь куни ўтказилади.