Эмери Ўзилни доимий сардор сифатида қолдирмайди
Oct. 23, 2018, 4:25 p.m. 2067

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери Англия чемпионатининг «Лестер»га қарши учрашувидан (3:1) кейинги матбуот анжуманида жамоа голларидан бирига муаллифлик қилган Месут Ўзил доимий сардор сифатида қолмаслигини айтди. Германиялик футболчи бу ўйинда қатнашмаган Лоран Косьелнининг ўрнига сардорлик боғичи билан майдонга тушган эди.

«Жамоамизда сардор бор. Бизга ҳар бир ўйинчи муҳим. Ўйлашимча, Ўзил сардорлик боғичини тақиш-тақмаслигидан қатъи назар барча ўйинларда астойдил берилиб тўп суради», - деб айтган Эмеридан иқтибос келтирди Goal.

Эслатиб ўтамиз, «Лестер»га қарши баҳсдан сўнг «Арсенал» амалда кучли учликни қувиб етди. «Тўпчилар»нинг сўнгги 10 та ўйиндан буён фақат ғалаба қозониб келаётгани эътиборга молик.