«Барселона» раҳбарияти Дембеле учун сарфланган миллионлардан хавотирда
Oct. 23, 2018, 3:51 p.m. 6577

«Барселона» расмийлари жамоа вингери Усмон Дембеле кўрсатаётган ўйинлардан қониқиш ҳосил қилмаяпти, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo.

Нашр маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти ва мураббийлар штаби 21 ёшли француз бундан буёғига ҳам ўзидан кутилган даражада ўйин намойиш эта олмаса, уни трансферга қўйишга мажбур бўлишларидан хавотирда. Хавотир асосида молиявий сабаблар мавжуд, боиси клуб уни ўтган йили «Боруссия Д»дан сотиб олиш учун 105 миллион евро тўлаган эди. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар дортмундликларга турли шартлар бажарилган ҳолатда яна 40 млн евро миқдорида бонус тўлаши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Дембеле мавсум бошидан буён «Барса»нинг 11 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол киритган.