РПЛ. «Спартак» ўз уйида яна ютқазди
Oct. 21, 2018, 8:53 p.m. 1221

Россия Премьер-лигасининг 11-турида «Спартак» Москвада Туланинг «Арсенал» клубини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда меҳмонлар икки маротаба ҳисобда орқада қолиб, якунда иродали ғалабага эришди. «Спартак» ҳужумчиси Зе Луишнинг иккита голига «Арсенал»дан Ожегович, Лесовой ва Мирзовлар жавоб қайтарди.

Шу тариқа, Массимо Каррера шогирдлари ўз майдонидаги кетма-кет учинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради. Жамоа бундан аввал «Спартак» стадионида «Ростов» (0:1) ва «Ахмат» (1:2) клубларига имкониятни бой берган эди. Умуман, Москва клуби РПЛнинг куздаги 6 та турида фақат 1 та ғалабани қайд эта олди холос. «Арсенал» эса уч ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.

РПЛ, 11-тур
21 октябрь
Спартак – Арсенал Тула 2:3 (2:1, 0:2)
Голлар: 1:0 – 13 Зе Луиш, 1:1 – 35 Ожегович, 2:1 – 45 Зе Луиш, 2:2 – 48 Лесовой, 2:3 – 65 Мирзов.
Спартак – Максименко, Боккетти, Петкович, Кутепов, Комбаров, Фернандо, Зобнин, Еременко (Игнатов, 55), Ташаев (Ханни, 72), Луис Адриано (Ломовицкий, 63), Зе Луиш.
Арсенал Тула – Левашов, Григалава, Беляев, Комбаров, Мохаммед, Мирзов, Костадинов, Лесовой (Кангва, 76), Альварес, Ожегович (Ткачев, 72), Джорджевич(Горбатенко, 86).
Огоҳлантиришлар: Кутепов (35), Фернандо (40), Ожегович (40), Петкович (45).