Мессининг жароҳати ҳақида расмий маълумот берилди
Oct. 21, 2018, 12:36 p.m. 18816

«Барселона» ўз етакчиси Лионель Мессининг йигирма кундан ортиқроқ муддатга сафдан чиққани ҳақидаги тахминларни тасдиқлади.

Аргентиналик футболчи Ла Лиганинг 10-тури доирасида кеча бўлиб ўтган «Севилья»га қарши ўйинда ўнг қўлидан жароҳат олган эди. Клубнинг маълум қилинишича, Мессини стадиондан тўғри шифохонага олиб боришган ва у ерда қўлининг тирсак қисмида синиш борлиги маълум бўлган.

Эндиликда Лео Примера доирасидаги «Реал» (28 октябрь) ва «Райо Вальекано»га қарши (4 ноябрь) ўйинларни, ЕЧЛда эса «Интер» билан бўладиган 3-4 тур баҳсларини (24 октябрь ва 6 ноябрда) ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Эл-класико»лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги тўқнашувларда жами 18 та гол киритган.