«Месси ундайлардан эмас». Марадона Лео ҳақидаги иқтибосларга раддия берди
Oct. 21, 2018, 6:22 p.m. 6732

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона яқинда ОАВда тарқалган иқтибослар ўзига тегишли эмаслигини даъво қилиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Марадонанинг Месси ҳақидаги кескин гаплари, хусусан, «ўйиндан олдин 20 марта ҳожатхонага кирадиган одамдан етакчи бўлишни талаб қилиш бефойда» эканини айтгани жаҳон матбуотида кенг тарқалган эди.

«Кимдир менга нисбатан фитна қилиб, Месси билан ўртамиздаги қалин дўстликка путур етказишга зўр бериб уриняпти. Лионель жаҳондаги энг яхши футболчи.

Шубҳасиз, ўйин олдидан 20 марталаб ҳожатхонага чопадиган ўйинчилар ҳам йўқ эмас, аммо Месси ундай сирасига кирмайди», - деган Марадонадан иқтибос келтирди Mundo Deportivo.