Фоторепортаж: Суперлигада чемпионлик масаласи ҳал қилинган ўйин
Oct. 21, 2018, 9:48 a.m. 5941

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида «Пахтакор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида ютқазди. 

Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голларига мезбонлар Фаррух Сайфиевнинг биргина голи билан жавоб қайтарди.

Бу ғалабадан сўнг, «Локомотив» турнир жадвалида «Пахтакор»дан 6 очко илгарилаб кетди ва чемпионлик масаласини амалда ҳал қилди. Агар ўйинда «Пахтакор» очко ололганида чемпионлик интригаси сақланиб қолган бўларди, лекин «темирйўлчилар» асосий таъқибчисини 6 очкога ортда қолдирмоқда.

«Tribuna.Uz» фотомухбири ўйиннинг асосий лаҳзалари акс этган фоторепортажни тақдим этади.