Бензема ёз давомида ўзига тушган таклифларни рад этиб келгани маълум бўлди
Oct. 21, 2018, 5:37 p.m. 4388

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ёзда ўзига тушган таклифларга рад жавобини бериб келган, деб хабар беради Goal.com испан матбуотига иқтибос келтирган ҳолда.

Маълум бўлишича, франциялик ҳужумчини ёзда «Тоттенҳэм» ва «Ювентус» клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, аммо у иккала клуб чақириғига ҳам унамаган. Бензема бошқа клубга ўтса, маошининг пасайиши эҳтимоли юқорилиги сабаб шундай йўл тутгани айтилмоқда.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсумда «Реал»нинг 12 ўйинида майдонга тушиб, 5 марта гол киритди.