А Серия. «Ювентус» илк марта очко йўқотди
Oct. 20, 2018, 11:02 p.m. 6110

Италия чемпионати 9-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Ювентус» ўз майдонида «Женоа» билан ўйнади ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. 

Туринликлар баҳсда жуда катта ташаббусга эга бўлишди. 18-дақиқада Роналду ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳам «Ювентус»да гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо «Женоа» ҳимояси бошқа хатога йўл қўймади. 67-дақиқада эса ҳимоячилар хатоси учун «Ювентус»ни жазолади - Бесса тўпни боши билан Шченсни дарвозасига йўллади.

Бу «Ювентус»нинг мавсумдаги илк маротаба очко йўқотиши бўлди. Жамоа 25 очко билан ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. «Женоа» 13 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

А Серия, 9-тур
Ювентус – Женоа 1:1
20 октябрь, «Альянц Стэдиум» 
Голлар: 1:0 – 18 Роналду, 1:1 – 67 Бесса. 
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Бенатия, Пьянич, Бентанкур, Матюиди (Дибала, 71), Куадрадо (Дуглас Коста, 59), Манджукич (Бернардески, 81), Роналду.
Женоа – Раду, Ромеро, Кришито, Педру Перейра (Гюнтер, 79), Бираски, Ромуло, Лазович, Сандро, Бесса (Хильемарк, 82), Пёнтек, Куаме (Пандев, 85).
Огоҳлантиришлар: Ромеро (9), Бенатия (30), Кришито (71).