Неймар «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Oct. 20, 2018, 12:20 p.m. 18823

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди. 

Бразилиялик футболчи бу миш-мишларни тарқатган бир неча журналларнинг муқовасини инстаграмга жойлаб, «Ёлғон хабарлар» деб ёзди.

Аввалроқ, 26 ёшли Неймар «Барселона»га қайтмоқчи экани, 2019 йил ёзида «ПСЖ» уни 222 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 11та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.