Канчельскис Суперлигадаги илк ғалабасига изоҳ берди
Oct. 20, 2018, 9:28 p.m. 4247

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис Суперлига 26-туридан ўрин олган «Бухоро»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бироз асабий ўйин гувоҳига айландик. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Энг муҳими – якунда қимматли 3 очкога эга чиқдик. Сўнгги пайтлардаги қайд этилган натижаларни инобатга олган ҳолда, бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўйин тақдирини фойдамизга ҳал эта олдик, бундан мамнунман. Энди диққат-эътиборни кейинги ўйинларга қаратамиз. Эътибор берсак, жамоа асосан ўз майдонида очколарни қўлга киритмоқда экан. Энди сафар ўйинларда ҳам мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд этиш учун уринамиз», - деди россиялик мутахассис.