Узбек O'zbek
«Камп Ноу»ни модернизациялаш лойиҳаси эълон қилинди (видео)
Шанба, 20 Октябр
3272

«Барселона» ўз уй стадиони бўлмиш «Камп Ноу» яқин йиллар давомида реконструкция қилади. Клуб бугун афсонавий аренасини қайта қуриш лойиҳасини эълон қилди.

Маълум қилинишича, лойиҳа қиймати 450 миллион еврога тенг бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2022/23 йиллар мавсуми бошланиши олдидан ниҳоясига етказилади.

Модернизация натижасида стадион трибуналари тўлалигича том остида бўлади, томошабинлар сиғими ҳозирги 99 мингдан 105 минггача ошади. Арена томида 360 градусли табло ўрнатилади.

Умуман олганда, кейинги икки йилда нафақат бош стадион «Камп Ноу», балки клубнинг деярли бутун инфратузилмаси тўла янгиланади. Қайта қуриш ишлари учун япониялик архитекторлар жалб этилган, уларга маҳаллий мутахассислар ҳам кўмак беради.

Инфратузилмани ислоҳ қилиш борасидаги кенг кўламли ишлар тўрт босқичда амалга оширилади. Асосий ишлар мавсумлар оралиғида бажарилиши боис клуб таъмирлаш давом этаётган вақтда ҳам уй ўйинларини ўз стадионида ўтказишда давом этади. «Кўк-анорранглилар» катта эҳтимол билан клубнинг меҳмондаги ўйинларини иложи борича май-август ойларига белгилаш масаласида тақвим тузувчиларга сўров юборади.

Маълумот учун, 1957 йилда очилган «Камп Ноу» сўнгги марта 20 йил олдин – 1998 йилда реконструкциядан чиқарилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз