Андрей Фёдоров «Локомотив»нинг дербидаги ғалабасига изоҳ берди
Oct. 20, 2018, 10:56 p.m. 1721

«Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоров Суперлига 26-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун яхши ўйин бўлди, мухлислар бир-бирига муносиб бўлган жамоаларнинг баҳсини кузатишди. У "йил ўйини" мақомига мос кечди ва бу томошабинларга жуда ҳам ёқди. Икки жамоанинг футболчилари ҳам босимни илк дақиқалардан сўнгги сонияларгача ҳис қилишди. Баҳсгача рақиб билан ўтган кубок ўйинини тахлил қилдик. Ўшанда ўйинимиз ўхшамаганди. Камчиликларимиз ва муаммоларимизни ўрганиб чиқдик. Қилинган ишлар ҳам рақибни мағлубиятга учратишимизда анча қўл келди. Йигитлар ўша баҳсда етишмаган кучни бу сафар ўзларида топа олишди. Асосийси, муҳим ғалабага эришдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар ўйинга руҳий томондан ҳам яхши тайёргарлик кўришди», - деб Фёдоров сўзларини келтирмоқда «Локомотив» матбуот хизмати.