Марадонанинг оёғи протезланиши мумкин
Oct. 19, 2018, 9:19 p.m. 4305

Колумбиялик жарроҳ Ҳерман Очоа аргентиналик машҳур собиқ футболчи Диего Марадонанинг тиззаси жуда ёмон аҳволда эканини айтди.

«Диего зудлик билан тиззаларини протезлаштириши керак. Яқин орада унинг тизза таркибини алмаштириш ҳақида қарор қабул қилиш лозим.

Мен унинг оёғини икки марта операция қилганман, унинг муаммоларини жуда яхши биламан. 

Диегонинг ҳар иккала тиззасидаги артрит зўрайиб кетган. Тоғайлар емирилиб кетган ва суяклар бир-бирига ишқаланиб, кучли оғриқ келтириб чиқармоқда. У жарроҳлик столига ётиб, протез қўйдириши лозим. Агар ҳозир бу иш қилинмаса, аҳволи янада ёмонлашади», — деб Очоа сўзларини келтирмоқда Ole.