Диего Коста Гризманга бахиллик қилди
Oct. 19, 2018, 10:41 p.m. 7682

«Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста маошининг оширилишини талаб қила бошлади.

30 ёшли футболчи жамоадоши Антуан Гризманнинг йилига 20 миллион евро маош олишини эшитганидан сўнг, бу ҳолатдан дарғазаб бўлган. Айни пайтда Испания терма жамоаси ҳужумчиси «Атлетико» клубида 8 миллион евро олмоқда.

«Атлетико» раҳбарияти Диего Коста билан низо келиб чиқмаслигига ва барча муаммоларнинг музокара орқали ҳал қилинишига умид билдирмоқда.