Месси «Барселона»га яна бир юлдуз футболчи келишини истамоқда
Oct. 18, 2018, 10:57 a.m. 15203

«Барселона» сардори Лионель Месси «Манчестер Юнайтед» аъзоси Поль Погба Каталонияга келишини истамоқда.

Daily Mail нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи бу истаги ҳақида кўк-анорранглилар жамоасининг бошқа футболчилари билан суҳбат вақтида айтиб ўтган.

Аввалроқ ОАВда Погба манчестерликлар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли клубдан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қайд этиш керакки, айни вақтда «Барселона» сафида Франция терма жамоасининг икки аъзоси, Самуэль Умтити ҳамда Усмон Дембеле ҳам тўп сурмоқда.